Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби бош мураббийи Фернандо Диниз "Манчестер Сити" билан бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашуви ҳақида гапирди.
"Биз дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнашимиз керак, аммо бу факт бизни ғалаба орзу қилишимизга тўсқинлик қилмаслиги керак. "Флуминенсе"га келганимданоқ шу дақиқани кутганман", - деди Диниз.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги “Манчестер Сити” – “Флуминенсе” учрашуви бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Либертадорес кубоги финали бўлиб ўтган ва унда “Флуминенсе” қўшимча бўлимларда “Бока Хуниорс”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. "Флуминенсе" ўз тарихида биринчи марта ушбу совринни қўлга киритди.