"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Каталония клуби 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Америка"га қарши ўртоқлик учрашуви натижаларини сарҳисоб қилди.
Мутахассис бу ўйинни томоша қилиш ёқимли бўлганини, чунки ҳар икки жамоа ҳам яхши футбол кўрсатганини таъкидлади.
"Иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди, аммо мексикаликлар дарвоза олдида эътиборлироқ бўлгани учун ғалаба қозонишди", - деди Хави клуб матбуот хизматига.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 18-туридан сўнг "кўк-анорранглилар" пешқадамлик қилаётган "Жирона"дан етти очкога ортда қолган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.