"The Athletic" нашри журналисти Лори Уитуэллнинг сўзларига кўра, Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши клубнинг ўтган ёзда Харри Кейнни сотиб олмаганига сабаб бўлган.
2022 йил августида инглиз клуби “Реал”га 60 миллион фунт тўлаганидан кейин Каземиро “қизил иблислар” футболчисига айланди. Бунинг устига “Юнайтед” футболчига аввалгисидан деярли икки баравар маош ваъда қилган ва футболчи бу таклифдан ҳайратда қолган.
Бразилиялик футболчи тезда ўзини Эрик тен Хаг жамоасининг энг муҳим ўйинчиларидан бири сифатида кўрсатди ва биринчи мавсумида манкунианликлар сафида 51 та ўйинда майдонга тушди. Бироқ жорий мавсумда футболчи жароҳатлардан азият чекмоқда, у 1 ноябрдан буён ўйинларда иштирок этгани йўқ.
"The Athletic" хабарига кўра, Каземиро келишуви "Юнайтед"нинг бу ёзда Харри Кейнни қўлга киритиш умидини чиппакка чиқарган, чунки англиялик ҳужумчининг маоши FFP қоидаларига тўғри келмайдиган даражада юқори бўлар эди.
Мақолада, шунингдек, “клуб Каземирони танлади, чунки Тен Хаг зудлик билан жамоага таъсир ўтказишга муҳтож ўйинчи олиши керак эди ва бу томонда футболчи “Реал”ни тарк этишга тайёр эди”. Жон Мурто бошчилигидаги "Юнайтед"нинг спорт департаменти унинг жамоага қандай мос келишини таҳлил қилди, жароҳатлар тарихини баҳолади ва у билан шартнома имзолашда олдинга силжиш ҳақида бир овоздан қарорга келди. Ўшанда "Вест Хэм" Деклан Райс бўйича таклифларни кўриб чиқишдан бош тортган ва Тен Хаг узоқ кутишни истамаганди.
Тез орада клубнинг спорт қарорлари учун масъул бўлиши кутилаётган сэр Жим Рэтклифф 31 ёшли ярим ҳимоячининг яқин орада кетишини талаб қилиши мумкин. Кўплаб нашрлар, жумладан "The Athletic"нинг хабар беришича, британиялик тадбиркор Каземирони жамоа учун кераксиз деб ҳисоблайди. Бразилияликнинг юқори маоши ҳам бу қарорга катта таъсир ўтказади.
Яқинда 30 ёшга тўлган Кейн ўтган ёзда 82 миллион фунт эвазига "Бавария"га ўтди ва Бундеслигада 15 ўйинда 21 гол урди.