"Байер Леверкузен" Англиядан футболчи харид қилади. Хабарларга кўра, "Лидс Юнайтед" ярим ҳимоячиси Макс Вобер доимий равишда Бундеслига етакчилари сафида қолмоқчи.
У ҳозирда бир йиллик ижара асосида Германияда тўп сурмоқда. Ҳозирга қадар Вобер 17 та баҳсда 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.