Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Леонардо Бонуччи: «Ювентус»га мураббий сифатида қайтмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Sky Sport телеканалига берган интервьюсида Леонардо Бонуччи «Ювентус»га қайтишни хоҳлашини айтди...

Шунингдек, Жоржио Кьеллини фаолиятини тугатганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

- Узоқ йиллик қадрдонингиз Кьеллини фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди. Бунга қандай қарайсиз?

- Биз ҳаммамиз бу лаҳзани кутган эдик, бу ҳақда бир неча кун олдин, МЛС финали аравасида билдим ва ростини айтсам, бунга тайёр эмасдим. Жоржио - бу Италия футболи ҳикоясидир. Мен у билан майдонда ва ташқарида бирга бўлиш бахтига муяссар бўлдим ва уни футбол менга берган кам сонли дўстлардан бири, деб биламан. Иккаламиз кўп нарсаларни баҳам кўрардик ва мен бу кунни қайғули, деб биламан. У ўзи ҳақида ноёб хотиралар қолдирди.

- У ҳақда яна нималарни айта оласиз?

- У ва мен характер нуқтаи назаридан кечаю кундузга ўхшаймиз. Бир марта унинг хонасига кирдим ва тўшакда ётиб олиб қўлга киритилган кубок (Европа кубоги) билан суратга тушишни бас қилиш вақти келганини айтдим. Биз терма жамоада, «Ювентус»да бир-биримизни қўллаб-қувватладик, яхши ва ёмон кунларни биргаликда бошдан кечирдик, мунозаралар олиб бордик, бунинг натижасида ақлий жиҳатдан ўсдик.

- «ВВC» қисқартмасига қандай қарайсиз?

- Бизни бу қисқартма билан аташганда, мен аниқ бир нарсани таъкидламоқчиман: биз кўп нарсага эришдик, лекин ортимизда ҳақиқий «нумеро уно» бор эди. Буффон бизни олдинга силжишга мажбур қилди, шунинг учун бизни «ВВВС» деб аташ тўғрироқ бўлади менимча. Рақамлар шуни кўрсатадики, биз футбол тарихига кирдик ва бу хусусиятларимиздан энг яхши тарзда фойдаланишни билган Контенинг хизматидир. Кейин Жоржио ва мен қолдик ва бу бизга янада кўпроқ масъулият бағишлади, чунки биз ҳали ҳам содир бўлаётган воқеалардан ҳақиқий завқ олишимиз мумкинлигини билардик.

- Келажакда сизни яна «Юве»да кўрамизми?

- Мен ҳар доим орзуларимдан бири «Ювентус»нинг мураббийи бўлиш эканлигини айтганман, аммо олдинда узоқ ва машаққатли йўл бор. Менимча, Жоржиога директор бўлиш буюрилган ва эҳтимол бир кун биз ёнма-ён ўтирганимизда бирга интервью берармиз. Кўрамиз, тақдиримизда нима битилган экан. Лекин бунинг учун қўлимиздан келганини қиламиз, албатта.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:06, 23.12.2023.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.