Aнглия чемпионатининг ўн саккизинчи тури "Бёрнли"га омад келтирди, Венсан Компани шогирдлари "Фулхэм" устидан ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг белгиялик мутахассис ўз жамоаси бундай муваффақиятга анчадан бери лойиқ бўлганини айтди.
"Ғалабага анчадан бери лойиқ эдик, деб ўйлайман. Aжойиб жамоавий ўйин ва барчамиз учун ажойиб натижа. Биринчи бўлимда нохуш лаҳзалар бўлди, кўпинча тўпни йўқотиб қўйдик, аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси яхши бўлди.
Уч очко қўлга киритилди, мен хурсандман", - дея Компанининг сўзларини келтиради BBC Sport. Кейинги турда Компани ва унинг жамоаси Ливерпулда Юрген Клопп шогирдлари билан ўйнайди.