Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Жоржо Кьеллини: «Шунчаки, кетиш фурсати келди...»

Баҳо:
+ | -

Италия миллий жамоаси билан Европа чемпиони мақомига эришган машҳур ҳимоячи Жоржо Кьеллини 39 ёшида футболчилик фаолиятига нуқта қўйишни лозим топди.

У 2022 йилдан буён океан ортида, «Лос-Анжелес Гэлэкси» клубида ўйнаб келаётганди. Маълумот учун, Жоржио АҚШга йўл олишидан олдин «Ливорно», «Ювентус» ва «Фиорентина» клублари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Sky Sport телеканали катта хайрлашув муносабати билан Кьеллинини суҳбатга чорлади ва у самарали фаолиятини бирров эсга олди.

- Жоржио, аввало, табиий савол: бирдан нега кетишга қарор қилдингиз?

- Аслида саломатлигим жойида ва мутлақо хотиржамман. Футболда ажойиб, унутилмас йилларни ўтказдим, лекин шу кунлар кетиш вақти келганини англадим. Дейлик, атиги 3 кунча олдин бўлиб ўтган ўйин арафасидаги жараёнлардан ҳам тўлиқ завқландим. Кейин шунчаки, тўхташ кераклигини тушундим. Бошқа гап йўқ.

- Майли, энди фаолиятингиз давомида кузатилган энг эсда қоларли воқелик таассуротларини баҳам кўрсак...

- Энг яхши хотира — Европа чемпионати-2020, албатта. Буни фаолиятимнинг энг юқори чўққиси сифатида тилга оламан. Эътиборли томони, 2019 йили жиддий жароҳатга йўлиқдим ва агар турнир 2020 йили ўтказилганида, унда қатнашолмасдим. Тақдир экан, чемпионат вақти сурилди ва унда ғалаба нашидасини сурдим - 37 ёшли сардор учун ақл бовар қилмас зафар!

- «Ювентус»даги йўлингиз бошланиши...

— Эсимда, октябрь ойи эди, ўша пайтгача «кекса синьора» сафида 1 дақиқа ҳам ўйнамагандим. Учрашувнинг 89-дақиқаси ўтиб борарди ва Капелло менга ишора қилиб, ёрдамчиларига буюрди: «Анави, ўз ишига содиқ йигитни қўйиб юборинглар. Майли, 1 дақиқа югуриб кўрсин».

- Сўнгги кунлар Ибрагимовичнинг «Милан»га қайтаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди...

- У катта йигит ва баджаҳл эди. Тан олиш керак, Ибра бетакрор истеъдоди билан ажралиб турарди ва вақт ўтиши билан ҳақиқий етакчига айланди. Аслида ўша «Юве»да ҳеч ким бу жиҳат бўйича бир-биридан қолишмасди, ҳамма жангга ташна эди. Златаннинг «Милан»га қайтишига келсак, ягона мавҳумлик — клубда қандай ролни зиммасига олиши. Миланликлар буни қанча тез аниқласалар, унинг иши шунча самарали чиқади.

- Доннаруммага ҳам алоҳида тўхталсангиз... 

- Кучли характерга эга катта шахс. Эҳтимол, бугун Жанлуижи фаолиятида пасайиш кузатилаётгандир, аммо «ПСЖ»га улкан наф келтиргани тайин. Тўғри, Доннарумма «Милан»да қолганида, юқори даражада ўйнаш ва ўсишда давом этиши осонроқ бўларди. Париж клуби эса порох тўлдирилган бочка мисоли. Ҳаттоки, Месси ва Неймар ҳам бунга аллақачон ишонч ҳосил қилишди. 

 МУҲАММАДХОН тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:26, 24.12.2023.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.