Жазоир шимолидаги фожиа – "Кабили" билан учрашишга шошилаётган “Эл Байда” клуби футболчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди.
Клуб дарвозабони ва ёрдамчи мураббийи ҳалок бўлди. Яна саккиз киши жароҳатланган. Жазоир футбол федерацияси кейинги тур ўйинларини бекор қилди - улар кейинроқ ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Жазоир футбол чемпионати 1962 йилда - яъни мустақилликка эришгандан сўнг дарҳол метрополия, Франция билан қонли урушда (тарихчиларнинг фикрига кўра, бир ярим миллионгача одам ҳалок бўлган) ташкил этилган. Олий лигада ўн олтита клуб иштирок этади.