"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк лига ўйинларида дриблинг пайтида ҳеч қачон мағлуб бўлмаган.
"Қизиллар" сардорини жорий Премьер-лигада 16 ўйинда 25 марта алдашга ҳаракат қилишган - барчаси бартараф этилган.
Шундай қилиб, Who Scored маълумотларига кўра, голландиялик бешта етакчи лига ичида ҳеч қачон яккама-якка курашда мағлуб бўлмаган футболчи ҳисобланади.
Шу билан бирга, энг муҳими, жами дриблинглар сони бўйича умумий рейтингда Ван Дейк ҳаттоки 300таликка ҳам кирмайди, бу унинг тўпга ўзини ташламаслик услубини таъкидлайди. "Ливерпул" AПЛ турнир жадвалида 18 турдан кейин "Aрсенал"дан бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.