"Челси" тарбияланувчиси, ҳозирда "Борнмут"да ўйнаётган Доминик Соланке "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Манбага кўра, "шпорлар"нинг асосий трансфер мақсади ҳужумчи Харри Кейннинг ўрнига тўлиқ ўринбосар топиш бўлиб қолмоқда. Лондон клуби скаутлари Соланкенинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришмоқда. "Тоттенхэм" январь ойида 26 ёшли футболчини сотиб олиш учун "Борнмут"га таклиф билан чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Соланке "Борнмут" сафида барча мусобақаларда 18 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.