Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Январда Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин бўлган суперюлдузлар

Баҳо:
+ | -

Қишки трансферлар ойнаси яқинлашгани сари, футбол дунёси янада жадаллашади. Биз ҳар йили шу даврда кўплаб кўчишларга гувоҳ бўламиз. Қуйида эса бизни кутаётган потенциал трансферларни билиб оласиз. Демак, бошладик.

Муҳаммад Салоҳ

"Ливерпуль" тўпурари ўтган ёзда "Ал-Иттиҳод" томонидан 215 миллион фунтга сотиб олиниши мумкин эди. Бироқ, бу трансферга мерсисайдликлар раҳбарияти йўл қўймади. Миср терма жамоаси аъзосининг ҳозирга ҳолати ҳам сўроқ остида. Негаки, саудияликлар январда яна қайтиши кутилмоқда. 31 ёшли вингернинг амалдаги битими 2025 йилда якунига етади. Шу сабаб, "Ливерпуль" уни камида ёзга қадар ушлаб қолишни режа қилган.

Килиан Мбаппе

"ПСЖ" ёзда Мбаппе учун келган 259 миллион фунтлик таклифни қабул қилганди. Аммо футболчининг ўзи Осиёга боришни истамайди. 25 ёшли ҳужумчи келаётган ёзда эркин агентга айланади. Шу сабабдан Саудия клублари январдаёқ уни сотиб олишга уриниб кўриши керак. Аслида у бундан икки йил олдин "Реал"га ўтиши керак эди. Аммо Мбаппени пуч ваъдалар ва катта пул билан Парижда олиб қолишди.

Жейдон Санчо

"МЮ" вингери сентябрь ойидан бери майдонда кўриниш бермади. Негаки, у Эрик тен Хаг билан омма олдида жанжаллашиб қолганди. 23 ёшли футболчи тез орада "Боруссия Дортмунд"га ижарага берилиши мумкин деган хабарлар бор. Аммо Санчога Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бор. "Ал-Ҳилол" уни сотиб олмоқчи. Негаки, Неймар жароҳат олган.

Лука Модрич

"Реал" афсонаси келаси ёзда эркин агентга айланади. 38 ёшли ярим ҳимоячи Роналду ортидан равона бўлиши айтилган. Мадрид клуби учун уни эркин агент сифатида қўйиб юборгандан, камроқ пулга бўлсада, сотгани маъқул. Шу сабабли Модрич январдаёқ Саудияга кетиши мумкин.

Каземиро

"МЮ" спорт директори Жон Мурто Саудия Арабистонининг бир нечта клублари билан музокаралар ўтказмоқда. Унга кўра, жамоанинг бир нечта футболчилари сотувга қўйилади. Улар ичида Каземиро ҳам бор. 31 ёшли ярим ҳимоячи 18 ой олдин "МЮ"га келганди. Шунга қарамай, бразилиялик жамоадаги ҳолатидан хавотирда.

Рафаэль Варан

Варан Каземиро билан бирга кетиши мумкин бўлганлар рўйхатида мавжуд. Манбаларга кўра, ҳимоячининг "МЮ"даги кунлари саноқли қолган. 30 ёшли футболчига араб клублари 20 миллион фунт таклиф этгани айтилмоқда. Бу эса ҳар икки томон учун фойдали бўлади.

Уго Льорис

Льорис "Тоттенхэм"да четга чиқарилган футболчига айланди. Постекоглу ундан фойдаланмаяпти. Ҳозир унинг ўрнини Викарио эгаллаган. Шу сабабли Льорис ўзига янги жамоа қидириши керак. Ҳозирда 36 ёшли посбон учун "Лацио", "Ньюкасл" ва испан клублари қизиқиш билан қарамоқда. Льорисга даъвогарлар ичида Саудия клублари ҳам борлиги айтилган.

Томас Парти

"Арсенал" ва Парти аллақачон келишиб олган. Ўтган ойда ярим ҳимоячи раҳбариятга кетиш истагида эканини билдирган. 30 ёшли футболчига "Ювентус"дан таклиф мавжуд. Аммо Саудия Арабистонида ганаликка яхши тўлашади. "Арсенал" эса уни Осиё клубларига сотиб яхши фойда кўради. Негаки, улар Парти учун 35 миллион фунт таклиф қилмоқда.

Тиаго Алкантара

"Ливерпуль" футболчиси жорий мавсумда бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ. Алкантара кейинги ёзда эркин агентга айланишини ҳисобга олсак, уни январда сотиб юборган маъқулроқ. 32 ёшли ярим ҳимоячи узоқ вақт жароҳатлардан қийналди. Шу сабабли, унинг даражаси Европа футболига ортиқ мос келмаслиги мумкин. Саудия Арабистони эса Алкантара учун ажойиб танлов бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:58, 26.12.2023.
Ўқилди: 8707 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.