Россия терма жамоаси ва “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Aлександр Головин келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен келажагимни қандай кўраман? Aгар супер-топ клублар қўнғироқ қилса, мен боришга 100% тайёрман. Яна, агар бу клубга мос келадиган бўлса.
Мен ўзимни синаб кўришга тайёрман", - деган россиялик ярим ҳимоячи Нобел Aрустамяннинг ютуб каналида.
Эслатиб ўтамиз, Aлександр 2018 йилдан бери "Монако" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Aввалроқ, матбуотда ярим ҳимоячига Дортмунднинг «Боруссия» клубидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Головиннинг монаколиклар билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Футболчининг трансфер қиймати 30 миллион евро.