Германия чемпионатининг 19-турнинг дастлабки учрашуви кеча бўлиб ўтди. Унда Дортмунднинг «Боруссия»клуби ўз уйида «Нюрнберг»ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Қизиқ томони, «Боруссия»нинг барча голларига польшалик футболчилар муаллифлик қилишди. Якоб Блашчиковски ва Роберт Левандовскилар томонидан киритилган голлар дортмундликларга навбатдаги, иккинчи даврадаги кетма-кет иккинчи йирик ғалабани тақдим этди.
Германия чемпионати
19-тур
БОРУССИЯ Д – НЮРНБЕРГ 3:0 (2:0)
Голлар: Блашчиковски (18, пенальти, 21), Левандовски (88).
Боруссия Д: Вайденфеллер, Пишчек, Хуммельс, Ф. Сантана, Шмельцер, Гундоган (Ляйтнер, 89), Кель (Бендер, 77), Гетце, Блашчиковски (Шахин, 76), Ройс, Левандовски.
Нюрнберг: Р. Шефер, Пинола, Т. Клозе, Нильссон, Чендлер, Фойльнер (Мак, 66), Симонс, Гебхарт (Франц, 78), Балич, Кийотаке, Пекхарт (Польтер, 78).