Алехандро Гарначо Боксинг дэйда дубль қайд этган энг ёш футболчига айланди.
"Манчестер Юнайтед" вингери 19 ёшу 178 кунлигида "Астон Вилла" дарвозасига иккита гол урди.
Аргентиналик футболчи 1999 йилда, 20 ёшу 12 кунлик бўлганида “Ливерпуль” сафида "Ньюкасл" дарвозасига 2 та гол урган Майкл Оуэн натижасини янгилади.