Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

"МЮ"дан камбэк ёхуд "Астон Вилла" бузилиб қолдими? — Қаҳрамон Асланов мақоласи

Баҳо:
+-1 | -

Мана бу бола учун хурсандман.
Ҳа, у бола, салкам йиғлаб юборган Расмус атиги 20 ёшда, Манчестерга келгунча кучли бешликда ярим йил ўйнаган холос. Шунчаки, катта нарх, ундан кўп нарса кутилгани, унга боғлиқ бўлмаган шартлар туфайли, босим остида қолди, жуда кўп танқид қилинди, сал қолса, мемлар қиролига айланарди.

Аслида бу ёшда футболчилар завқ учун ўйнайди, кўп нарса кечирилади. Хойлунд эса, тезроқ улғайиши керак бўлган муҳитга келиб қолди. Бу гол, яъни АПЛдаги илк гол, умуман Хойлунднинг чинданам илк фойдали голи (ЕЧЛдаги бешала голидаям жамоа ютқазганди) ҳужумчига қўшимча куч беришидан умид қиламиз.

Энди бевосита ўйинга тўхталсак, ҳар қанча «МЮ» қаҳрамонлик кўрсатмасин, кўпроқ Эмерининг қарорлари камбэкка шароит яратди.

Биринчи таймда «МЮ» 6 марта офсайдга тушди. Ҳаммасида хавфли вазиятларда эди. Гарначонинг 2-тайм бошидаги ҳисобланмаган голи еттинчи офсайд эди.

Ҳа, Эмери жамоаси учун бу «рабочий» услуб, ҳимояланишда кўп ишлатишади. Лекин ҳар қандай жамоа каби бошқачароқ ҳимояланиш варианти бор эди. Нега?

Чунки «МЮ»да айнан шунақа ҳимояга қарши энг «рабочий» услубга эга, ҳатто Англияда энг яхшидир балким. Учала ҳужумчи ҳам каттароқ зоналарда самарали ўйнайдилар, Эриксен ва Бруну эса, юқоридан вертикал паслар  учун яратилган. Бунга Онанани ҳам қўшинг.

Эмери 2:0 дан кейин мезбонларни энг ноқулай шароитга солиш, яъни масалан зичроқ ўйнаш ўрнига, биринчи таймни давом эттирди, «МЮ»га ўзи учун энг қулай бўлган шаклда ўйнашга имконият яратиб берди.

Балким, Эмери ростан ҳам жамоасига қаттиқ ишониб юборгандир. Балким «МЮ»ни бошқалар каби хотиржам синдириш мумкин, деб ўйлагандир. «Астон Вилла» 2023 йилдаги натижалар бўйича Англияда энг яхши икки жамоадан бири, лекин «Вилла» энг ноўрин пайтда ўзини катта жамоадек ҳис қилиб қўйди. Бу Эмерини ўлдиради.

 

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:55, 27.12.2023.
Ўқилди: 1542 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.