“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Расмус Хойлунд Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га қарши ўйин (3:2) якунларини сарҳисоб қилди.
“Премьер-лигадаги биринчи голимни узоқ вақтдан бери кутаётгандим, мен ҳозир жуда хурсандман. Ҳозир мен дунёдаги энг бахтли одамман. Буни байрамда кўриш мумкин. Гарначо ўзимизга охиригача ишонимизни ва бугун ғалаба қозонишимизни айтди. Мураббий айтганидек, мен Чемпионлар лигасида бир нечта гол урдим, лекин, Премьер-лигада гол уришимга бироз вақт керак бўлди. Умид қиламанки, мен шундай давом эта оламан", - дея Хейлунд сўзларини келтиради Amazon Prime.