"Арсенал" "Вулверхэмптон" вингери Педро Нетуга қизиқишда давом этмоқда. Маълумотларга кўра, "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета ҳали ҳам португалиялик вингерни ўз жамоасига жалб этишга умид қилмоқда.
Шу билан бирга, манбанинг хабар беришича, “Арсенал” январда трансферни амалга ошира олиши даргумон. Гап шундаки, клубнинг устувор йўналиши бошқа позицияларни мустаҳкамлашдир. "Канонирлар"нинг қишдаги биринчи мақсади янги ҳимоячи ярим ҳимоячисини сотиб олиш.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Нету аввалроқ Англия премьер-лигасининг бошқа топ-клублари радарларида пайдо бўлганди. Жорий чемпионатда португалиялик футболчи битта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.