"Нефтчи" янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун тажрибали дарвозабон Санжар Қувватов "Нефтчи" жамоаси билан шартнома имзолади ва янги мавсумда фарғоналиклар дарвозаси даҳлсизлигини қўриқлайди
Маълумот учун, Санжар Қувватов жорий йилни Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби Тошкентнинг “Пахтакор" клубида ўтказди. Футболчи ўтган мавсумда жами 20 учрашувда 1800 дақиқа ҳаракат қилиб, дарвозасидан 19 та гол олиб чиқди. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоалар таркибида, шунингдек, "Машьал" ва "Насаф" клубларида ҳам тўп сурган.Суперлигада жами 144 учрашувда майдонга чиқиб дарвозасидан 121та гол олиб чиққан.
"Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Санжар Қувватовга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!" - дейилади фарғоналиклар расмий баёнотида.