«Манчестер Сити» ҳужумчи Клаудио Эчеверри билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Англия премьер-лигаси гиганти аргентиналик иқтидорли футболчи учун «Ривер Плейт»га 25 миллион евро тўлайди.
Январь бошида 18 ёшга тўладиган Эчеверри «Ривер Плейт»да ижара асосида ўйнашда давом этиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ижара муддати олти ой эмас, балки бутун йил бўлиши мумкин, яъни футболчининг «Этиҳад» стадионига кўчиб ўтиши 2025 йилнинг январида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда аргентиналик журналист Гастон Эдул хабар бермоқда.