ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан шогирдининг 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганига ўз муносабатини билдирди.
"Шахсан мен учун ҳам, «Пахтакор» учун ҳам Файзуллаевнинг соврин қўлга киритгани муҳим аҳамиятга эга. Албатта, у бунга муносиб эди. Ҳозир Аббос ривожланмоқда ва ўзининг энг яхши жиҳатларини намойиш этмоқда. Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси соврини унга берилган аванс дея ҳисобламайман. Ўзбекистонлик мутахассислар уни ва хорижда ўйнаётган бошқа ўйинчиларни кузатиб боришмоқда.
Уни шаънига ёғилаётган мақтовлар унинг профессионал ўсишга халал бермайди. У билан алоқада бўлиб турибмиз. Ҳар бир турдан кейин қўнғироқлашамиз. У тўхтаб қолмаяпти. Чунки, унинг аниқ мақсад ва вазифалари бор. У билан гаплашар эканман, футболчида юлдузлик касали пайдо бўлганини сезмадим. Агар бундай касаллик бўлса, у «Пахтакор»дан ЦСКАга ўтгандаёқ юзага келарди. Ўйлашимча, Аббосни бундай муаммо безовта қилмайман", — деди Дмитрий Ан «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида.