"Челси" ярим ҳимоячиси ва вице-сардори Конор Галлахер қишки трансфер ойнасида Лондон жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, "Тоттенхэм" англиялик ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Қайд этилишича, "Челси" 23 ёшли футболчини 50-55 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "аристократлар" сафида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.