Лондоннинг “Кристал Пэлас” клуби “ПСЖ”нинг 21 ёшли марказий ҳужумчиси Уго Экитикега қизиқиш билдиришда давом этмоқда.
Evening Standart хабарига кўра, AПЛ турнир жадвалининг иккинчи ярмидан жой олган клуб франциялик футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирмоқда.
Манбанинг қайд этишича, парижликлар ҳужумчини ўзига рақиб бўлмаган жамоага юборишдан бош тортмайди.
Негаки, Экитике бу мавсумда 1-лигада бор-йўғи битта ўйин ўтказди ва у ўйинда ҳеч қандай гол ва голли узатмани амалга оширмади.
"Кристал Пэлас" AПЛнинг 19-туридан кейин 18 очко билан 15-ўринда бормоқда.