Кириш Регистрация

АПЛ. «Арсенал» ўз уйида «Вест Ҳэм»га мағлуб бўлди ва 2-ўринга тушди, «Брайтон» эса «Тоттенҳэм»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган ўйинлар 28 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Арсенал” ўз майдонида “Вест Ҳэм”ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонлар сафида Томас Соучек ва Константинос Мавропанос ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

“Тоттенҳэм” эса “Брайтон” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Жек Ҳиншелвуд ҳисобни очди. 23-дақиқада Жоау Педро пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 63-дақиқада эса Первис Эступиан “Брайтон”нинг учинчи голи муаллифига айланди. 75-дақиқада Педро яна бир бор пенальтини аниқ амалга оширди. 81-дақиқада Алехо Велиз ҳисобни қисқартирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Бен Дэвис “шпорлар” сафида гол муаллифи бўлди. Шу тариқа ўйинда 4:2 ҳисобида “Брайтон”нинг ғалабаси билан якунланди.

Натижада "Тоттенхэм" 5-поғонада қолган бўлса, "Брайтон" 8-ўринга кўтарилиб олди. "Арсенал" эса ушбу турдан кейин 1-ўринни "Арсенал"га бўшатиб берди.

АПЛ, 19-тур
28 декабрь, пайшанба
“Арсенал” — “Вест Ҳэм” 0:2
Голлар: 0:1 – 13 Соучек, 0:2 – 55 Мавропанос.
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Зинченко (Нелсон, 64), Эдегор, Райс, Троссард (Смит-Роу, 79), Мартинелли (Нкетиа, 64), Сака, Габриэль Жезус.
“Вест Ҳэм”: Ареоля, Соуфал, Огбонна, Мавропанос, Эмерсон, Уорд-Проуз, Соучек, Лукас Пакета (Бенраҳма, 33), Алварес, Кудус, Боуэн.
Огоҳлантиришлар: Нелсон (72), Габриэль Жезус (90).

“Брайтон” — “Тоттенҳэм” 4:2
Голлар: 1:0 – 11 Ҳиншелвуд, 2:0 – 23 Жоау Педро (пенальти), 3:0 – 63 Эступинян, 4:0 – 75 Жоау Педро (пенальти), 4:1 – 81 Велис, 4:2 – 85 Дэвис.
“Брайтон”: Стил, Данк, ван Хекке, Игор Жулио (Эступинян, 46), Gross, Милнер (Модер, 69), Гилмор, Буонанотте (Балеба, 59), Ҳиншелвуд, Уэлбек (Фергюсон, 69), Жоау Педро (Лаллана, 90).
“Тоттенҳэм”: Викарио, Порро, Дэвис, Эмерсон, Удожи, Ҳёйберг, Кулусевски, Сарр (Хил, 65), Сон Ҳён Мин, Жонсон (Велис, 70), Ришарлисон (Ло Чельсо, 65).
Огоҳлантиришлар: Кулусевски (23), Буонанотте (43), Ришарлисон (57), Модер (70), Данк (82).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:53, 29.12.2023.
Ўқилди: 1581 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.