Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Танишинг: «Навбаҳор»нинг рақиби — «Ал-Иттиҳод»!

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, қуръа натижасига кўра, "Навбаҳор"га Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби рақиб бўлди.

“Ал-Иттиҳод” Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри шарафини ҳимоя қилади ва жамоа 1927 йилда ташкил топган ҳамда Саудиянинг узоқ йиллик тарихга эга, обрўли ва таниқли клубларидан бири ҳисобланади.     

Таъкидлаш жоизки, “Ал-Иттиҳод” асос солинганидан буён, 31 та турли даражадаги совринларни қўлга киритган.

Айтиш лозимки, жамоа 9 карра Саудия Арабистони чемпиони ҳамда 2 карра Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ, 2004, 2005 йиллар мавсумларида) ғолиби ҳисобланади.

Бундан ташқари, “Ал-Иттиҳод” Осиё Кубок эгалари кубоги (1999 йил), Араб лигаси Чемпионлари кубоги (2004/2005 йиллар мавсуми), Форс кўрфази мамлакатлари клублари ўртасидаги чемпионлар кубоги (1999 йил) ҳамда 2 марта Саудия – Миср суперкубоги (2001, 2003 йиллар)ни ҳам қўлга киритган.

Шунингдек, ОЧЛнинг 2009 йилги финалчиси ҳисобланади.

Саудия Арабистонида эса таъкидлаганимиздек, 9 карра чемпионликдан ташқари, 6 марта “Қирол кубоги”, 7 марта валиаҳд шаҳзода кубоги, 3 марта Саудия Арабистони футбол федерацияси кубоги соҳиби саналади.      

Бўлажак рақибимиз ўтган мавсумда Саудия Арабистони Премьер-лигасида чемпионлик унвонини қўлга киритган ва амалдаги чемпион ҳисобланади.

Айни пайтда “Ал-Иттиҳод” таркибида 10 нафар легионер тўп тепмоқда. Булар: дарвозабон – Марсело Гроэ (Бразилия, 36 ёш), ҳимоячи – Луис Фелипе (Италия, 26 ёш), ярим ҳимоячилар – Фабиньо (Бразилия, 30 ёш), Н`Голо Канте (Франция, 32 ёш), Игорь Коронадо (Бразилия, 31 ёш), Жуан Фелипе (Португалия, 24 ёш), Нуриддин эл Бахар (Миср, 19 ёш), ҳужумчилар – Карим Бензема (Франция, 36 ёш), Ромариньо (Бразилия, 33 ёш) ҳамда Абдураззоқ Ҳамдалла (Марокаш, 33 ёш).

Жамоани айни пайтда аргентиналик 47 ёшли мураббий Марсело Гальярдо бошқармоқда. Мазкур мутахассис “Ал-Иттиҳод”га жорий йилнинг 18 ноябрь куни бош мураббий этиб тайинланди.    

Бўлажак рақибимиз ўз уй учрашувларини 2014 йилда қуриб битказилган, 60 000 (олтмиш минг) нафар мухлисга мўлжалланган “Қирол Абдуллоҳ” ва 1970 йилда очилган, ўз бағрига 24 000 (йигирма тўрт минг) нафар томошабинни сиғдира оладиган “Шаҳзода Абдуллоҳ Ал-Файсал” стадионларида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз,  ОЧЛ нимчорак финалининг дастлабки баҳслари 12-13 февраль, жавоб учрашувлари эса 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

“Ал-Иттиҳод”га қарши кечадиган нимчорак финалнинг бўлажак ўйинларида жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:32, 29.12.2023.
Ўқилди: 4447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [8548]

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги рақиби маълум бўлди [4487]

ЖЧ-2026. Миср терма жамоаси 1/16 финал босқичидаги рақибини билиб олди [4308]

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди [4304]

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди [3582]

ЖЧ-2026. Франция терма жамоаси 1/16 финалидаги рақибини билиб олди [3292]

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди [3079]

«МЮ» «Реал» ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр [2216]

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди [2214]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик