"Аталанта" ҳали ярим ҳимоячи Алексей Миранчукнинг клубдаги келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ, деб хабар қилмоқда журналист Храч Хачатрян.
Манбага кўра, клуб россиялик футболчини бошқа жамоага ижарага бериш вариантини истисно этмаяпти, чунки ярим ҳимоячи кўпроқ вақтини майдонда ўтказмоқчи.
2023/24 йилги мавсумда 28 ёшли россиялик футболчи “Аталанта”нинг 12 та ўйинида қатнашиб, жами 412 дақиқа майдонда ўтказди, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.