Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Александр Шадрин: «Мақсадимиз чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қатнашиш»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» клуби 9 февралда чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи плей-офф баҳсида БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши тўп суради. Айни пайтда Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги темирйўлчилар мазкур муҳим ўйинга ҳар тарафлама жиддий тайёргарлик кўрмоқдалар. «Локо»нинг асосий мақсади «Пахтакор» ва «Бунёдкор» билан бир қаторда гуруҳ босқичида қатнашишдир. Бунинг учун эса «Ан-Наср»ни енгиб ўтишлари талаб этилади. Ҳозирда жамоа аъзолари Тошкентга йиғин ўтказишяпти.

Биласиз, улар яқинда БАА йиғинини якунлаб қайтдилар. У ерда «Локомотив» барча режаларини амалга ошира олди. Кучли рақиблар билан ўйинларда иштирок этишди. Бир сўз билан айтганда, футболчилар борган сари жанговор ҳолатга кириб бормоқдалар. Жамоанинг энг истъедодли, умидли ўйинчиларидан бири – Александр Шадрин ҳам ушбу йиғинда фаол қатнашди. Ундан ҳам мураббийларнинг умиди катта. Ўтган йилги мавсумда Шадрин 5-6та гол муаллифига айланди. Бу йил эса у ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда. Чунки унинг ҳам клуби билан бирга халқаро майдондарда иштирок этиш шараф саналади. Шу сабабли Шадрин ҳам жамоаси учун қўлидан келган барча ёрдамни беришга тайёр.

— «Локомотив»нинг БААдаги йиғини анча самарали кечди дея оламиз. Умуман олганда, сафар таассуротлари ҳақила илиқ фикрлар қолгандир-а?
— Албатта, ушбу йиғинимиз назаримда яхши ўтди деб ўйлайман. Бизнинг сапарринг рақибларимиз кучли клублардан иборат бўлди. Германия бундеслигаси вакили — «Гамбург», Украинанинг етакчи клуби — «Шахтёр»га қарши учрашувлар ажойиб ўтди. Тўғри биз мазкур ўйинларда ютқаздик. Лекин бизга фойда келтиради деган умиддаман.

— Дарҳақиқат, «Гамбург» ва «Шахтёр»га қарши ўйинларда уларнинг ўйин савияси юқорилиги учрашув давомида билиниб тургандир?
— Ҳа, билиниб турди. Уларга қарши тўп сурганимиз жамоамиз учун катта плюс деб айта оламан. Бундай кучли ва номдор жамоаларга қарши ўйнаш ҳар бир клубга ҳам насиб этавермайди. Ўйлайманки, биз ҳам уларда анча яхши таассурот қолдирдик. Бизни рақиб сифатида танлаб афсусланишмади деб ўйлайман.

— Ўша йиғиндаги асосицй эътибор нимага қаратилди?
— Олдимизда ҳал қилувчи ўйин турибди. Биласиз, 9 феврал куни чемпионлар Лигасига чиқиш учун «Ан-Наср» билан беллашамиз. Шу сабабли БААдаги йиғинимизни асосан ўша учрашувга яхши тайёргарлик кўришга қаратдик. Қолаверса, «Ан-Наср» БАА клуби ҳисобланади. Биз бу орқали БАА иқлимига ҳам яхшироқ мослашишни режалаштирганмиз. Шунингдек, тўплар билан яхши ишлаб, бир-биримизни яхшироқ тушунишга ҳаракат қилдик. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўша учрашувгача яхши спорт формасида бўлишимиз шарт.

— Чиндан ҳам «Ан-Наср»га қарши ўтадиган плей-офф учрашувига оз фурсат қолмоқда. Сиз бу ўйин олдидан нималарни ўйлаяпсиз?
— Нимани ўйлардик? Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш. Ҳаммамиз шунга ҳаракат қиляпмиз. Олдимиздаги биринчи вазифа «Ан-Наср» тўсиғидина эсон-омон ўтиб гуруҳ босқичига чиқиш.

— Рақиб ҳақида ҳам қизиқиб турибсизларми?
— «Ан-Наср» иштирокидаги бир-иккита дискларни кўриб уларни ўрганиб чиқяпмиз.

— Кўпчилик ушбу учрашувда «Локомотив»нинг ғалаба қозониб чемпионлар Лигасига йўлланма олишига ишонишмоқда. Масъулиятли ўйиндан нималарни кутяпсиз?
— Тўғри, бундай гапларни эшитиш ёқимли. Аммо бу гапларни амалда исботлашимиз керак. Ҳеч ким осон учрашув бўлади деб ўйламайди. Битта ўйиндан иборат бўлганлиги учун оғир кечади. «Ан-Наср» ҳам, «Локомотив» ҳам гуруҳ босқичига чиқишни мақсад қилган. Шунинг учун баҳс осон бўлмайди. Унинг устига биз сафарда ўйнаймиз. Ўз уйингда эса деворлар ҳам ёрдам беради деб бежизга айтишмайди. Лекин биз қўлимиздан келганича ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Олдимизда турган вазифа чемпионлар Лигасида қатнашишдир.

— «Локомотив» таркибига яна янги ўйинчилар келиб қўшилди. Ўтган йилги таркиб билан солиштирганда бу йилги таркибда кучайиш бўлидми?
— Нима деса бўлади? Менимча бу йил кучайиш бор деб ўйлайман. Мавсум давомида қанчалик кучайганлигимизни кўрасизлар.

— Демоқчиманки, ўтган йилдан кўра бу йилги рақобат янада кучайдими?
— Албатта! Рақобат бор жойда иш самарадорлиги, унумдорлиги ошади. Рақобат кучли бўлса футболси ўсади. Бу албатта ижобий ҳолат.

— 2012 йил «Локомотив» учун муваффақиятли кечди. Ўзингиз учун ҳам шундай бўлди деб айта оласизми?
— Ҳа, яхши мавсумни ўтказдик. Бунгача «Локомотив» совринли ўринларни эгалламаганди. Шунинг учун қониқарли бўлди.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:27, 28.01.2013.
Ўқилди: 4122 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.