Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Рэшфорднинг «Барселона»га трансфери: Рад жавоби ҳақидаги хабарлар инкор этилди

Баҳо:
+1 | -

Бир мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказган Маркус Рэшфорднинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Миш-мишларга кўра, яқинда футболчига эгалик қилувчи «Манчестер Юнайтед» каталонияликларнинг 15 миллион евролик таклифини рад этган.

«Mundo Deportivo» нашрининг янгиланган маълумотларига кўра, 28 ёшли вингернинг атрофидагилар бу маълумотни инкор этишди. Улар каталонияликлар томонидан ҳеч қандай таклиф бўлмаганини, шу сабабли «қизил иблислар» томонидан рад жавоби ҳам берилмаганини билдиришди.

Ижара шартномасида инглиз футболчисини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. «Барселона» ушбу банддан 15 июнга қадар фойдаланиши мумкин. Аввалроқ Ла Лига гранди бу суммани тўлашга тайёр эмаслиги хабар қилинганди.

Киритилди: 13:36, 04.06.2026.
Ўқилди: 3026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик