Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Эмилиано Мартинес: "Эмери жуда қизғин машғулотлар олиб бормоқда"

Баҳо:
+ | -

Aргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинес “Aстон Вилла”да Унаи Эмери қўл остидаги машғулотларни таърифлади - ҳозирда "виллаликлар" ҳатто чемпионлик учун даъвогарлар қаторида саналади.

"У жуда қизғин машғулотлар олиб бормоқда. Ва умуман олганда, у ҳамма нарсада шиддатли. Мулоқотда, жамоавий брифингларда биз бир лаҳзалик дам олмаймиз", - дея аргентиналик дарвозабоннинг сўзларини келтиради Италиянинг ItaSportsPress ахборот агентлиги.

“Aстон Вилла” айни дамда Aнглия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда Эмери шогирдлари “Эвертон”га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:22, 02.01.2024.
Ўқилди: 1241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.