"Милан" нинг португалиялик ҳужумчиси Рафаэль Леау клубнинг собиқ ўйинчиси Златан Ибраҳимович билан ўйиндаги муносабатлари ҳақида гапирди.
"Мен ҳамма нарсани яхши қилганимда, у ҳеч нарса демаган. Aммо агар мен хато қилсам, у албатта аралашарди.
Aммо бу жамоадошимнинг соғлом босими эди. Златан сизга айтганда, у буни сизнинг манфаатингиз учун қилаётганини тушунасиз. Унинг маслаҳатлари менга катта ёрдам берди", - деди Леау.