Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин Ла Лиганинг 19-тури доирасида “Мальорка”га (1:0) қарши тўлиқ ўйин ўтказди.
Украиналик учун бу ўйин жорий мавсум гол ўтказиб юбормаган 5-ўйин бўлди. Яна 5 учрашувда эса у 6 та гол ўтказиб юборган.
Украиналикнинг рақиби Кепа Аррисабалага 15 та ўйиндан 7 тасида тўп ўтказмаган.