Ўзбекистон профессионал футбол лигаси қишки йиғинлар пайтида ҳар йили анъанавий тарзда мусобақа ўтказиб келади.
ЎзПФЛ кубоги деб юритилувчи турнирнинг бу йилгиси 4 февраль куни старт олади.
Турнирда Александр Мочинов бошчилигидаги “Бунёдкор” ёшлар жамоаси ҳам иштирок этади. Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган ёш “қалдирғочлар”дан ижобий натижалар кутиб қоламиз.