"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон жамоа ҳужумчиси Хавьер Эрнандеснинг ажойиб жисмоний ҳолати юзасидан жиддий иккиланишга дуч келганлигини тан олди.
Мексикалик ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларнинг 24 ўйинида 14 тўп киритган, аммо "МЮ"нинг бошланғич таркибидан ҳар доим ҳам жой олмаяпти.
"Бу мен учун даҳшатли иккиланиш. У ҳақиқий профессионал, ўйинга ақл бовар қилмас даражада муносабатда бўлади ва ҳар қандай машғулотда тўла куч билан ишлайди", - дейди Фергюсон.













