Кириш Регистрация

"Динамо" Дамир Темиров билан икки йиллик шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

"Динамо" клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Динамо" жамоаси бугун, 5 январь куни Самарқанд футболи тарбияланувчиси, сўнгги икки мавсумни "Металлург"да ўтказган Дамир Темиров билан 2 йиллик шартнома имзолади.

25 ёшли яримҳимоячи 2021 йилда "Динамо" матбуот хизмати томонидан жамоанинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. Темиров сўнгги икки мавсумда Бекобод клуби сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, 9 та голга муаллифлик қилган.

"Футболчилик фаолиятини жамоамизда бошлаган самарқандлик футболчи «Динамо» сафида янги марраларни забт этишига ишонамиз" - дейилади самарқандликларнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 18:54, 05.01.2024.
Ўқилди: 1556 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.