Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

Баҳо:
+ | -

30 январь куни ЎФФ Терма жамоалар маркази Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоалари мураббийлари марказ директори Асқар Толибжоновга ўз ҳисоботларини топширдилар. Бундан ташқари, мажлис давомида терма жамоаларнинг яқин ойлар учун тайёргарлик режалари ҳам тасдиқланди.

ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-20)
Январь ойида қилинган иш ҳақида биринчи бўлиб Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ҳисобот қилди.

«Йилнинг биринчи йиғинини биз Тошкентда бошладик. Жамоа 10 январь куни йиғилди ва 10 кун давомида Ҳамдўстлик Кубогига тайёргарлик кўрилди. Пойтахтдаги 7 кунлик йиғин давомида биз «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» жамоаларига қарши 2та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. 17 январь куни эса Санкт-Петербургга йўл олдик ва яхши, энг асосийси эса, биз учун жуда керакли мусобақада иштирок этдик. Ҳамдўстлик Кубоги давомида биз олтита ўйинда майдонга тушдик ва уларнинг натижасига сизга яхши маълум», - деди Мусаев.

«Олдимизда мусобақада ғолиб чиқиш вазифаси йўқ эди. Шунинг учун ҳам, Ҳамдўстлик Кубогини жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг дастлабки босқичи деб аташ мумкин. Январь ойида жамоалар энди мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаган бўлишади, шунинг учун ҳам биз йигитлардан натижа талаб қилмадик. Муҳими, биз тўлақонли ва яхши ўйинлар ўтказа олдик. Умуман олганда, мусобақадаги иштирокимиздан қониқиш ҳосил қилдим».

Ёшлар терма жамоасида катта мураббий ҳисобланган Алексей Евстафеевнинг сўзларига кўра, Санкт-Петербургдаги мусобақа якунига етганидан сўнг, мураббийлар штаби жамоанинг ҳар бир футболчисига индивидуал иш режасини тақдим этган. «Биз йигитлар билан суҳбатлашиб чиқдик, уларнинг ҳар бири учун индивидуал иш режаси ишлаб чиқилди ва берилди. Афсуски, бу иш барча клубларда ҳам етарли даражада амалга оширилади, деб ўйламайман», - дея қўшимча қилди Евстафеев.

Мураббийлар кенгаши раиси Рустам Акрамов ёшлар терма жамоасининг Ҳамдўстлик Кубогидаги иштирокига ўз муносабатини билдирди: «Суҳбатлар ва тушунтириш ишлари ҳар куни, эрталабдан кечагача олиб борилиши керак. Режа ҳар доим ёзма кўринишда тақдим этилиши керак. Энди Ҳамдўстлик Кубоги ҳақида гапирсам. Россия термасига қарши 2 ўйин ва Қозоғистон терма жамоасига қарши 1та ўйин учун ёшлар терма жамоасига мураббийларига миннатдорлик билдираман. Қолган ўйинларни нима қилиш кераклигини ўзлари билишади. Нима бўлганда ҳам, биз жаҳон чемпионати йўлида илк қадамни ташладик. Январнинг ўзидаёқ шунча ўйин ўтказиш имконияти юзага келгани хурсанд қилади. Ўзини мутахассис деб атайдиган баъзи бировлар Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобдан чиқариб, унга паст берганида, жуда ҳам аччиқланган эдим. Бу одамлар, агар биз ушбу мусобақада ғолиб чиқишни истасак, ноябрь ойидаёқ тайёргарликни бошлаб, йигитларни мусобақага тайёр ҳолда олиб келишимиз мумкинлигини, бироқ бу билан биз жаҳон чемпионатидаги мақсадларимизни унутиб қўйишимиз мумкинлигини тушунишмайди. Бундан ташқари, биз Санкт-Петербургга шунчаки 1992 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоани ҳам жўнатишимиз мумкин эди. Шундай экан, яна қайтараман, Ҳамдўстлик Кубоги биз учун жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтади».

«Ёшлар терма жамоаси мураббийлари эътиборини яна бир нарсага қаратмоқчиман. Жамоа деярли барча ўйинларда битта стратегия остида тўп сурди. Мана шу жиҳатга албатта эътибор қаратиш керак. Ҳа, биз ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ, лекин биз ҳар доим битта тактикада тўп сурдик. Ўйин давомида ҳар қандай вазият юзага келиши мумкин ва мураббийда ҳар доим захирада бир неча бошқа тактикаларни сақлаб туриши керак», - деди Рустам Акрамов.

ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-17)
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ҳам январь ойида ўзининг илк йиғинини ўтказди. Йиғин давомида жамоа мураббийлар штаби 24 нафар янги футболчини кўрикдан ўтказди. Жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг фикрича, ушбу футболчилардан бир қатори терма жамоани кучайтира оладиган салоҳиятга эга.

«Январь ойида биз Тошкентда йиғин ўтказдик ва унга аввал терма жамоага чақирилмаган янги ўйинчиларни жалб қилдик. 24 нафар футболчи бизнинг эътиборимизда бўлди. Улар билан биз «Металлург» ва «Бунёдкор»га қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Бир қатор ўйинчилар менда илиқ таассурот қолдиришди. Умид қиламанки, келажакда улар албатта жамоани кучайтира олишади», - деди Нуралиев.

ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-14)
2013 йилнинг апрель ойида тарихда илк бор ўсмирлар ўртасидаги U-14 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақаларда Темур Алимхўжаев қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Тошкентдаги илк йиғин тўғрисида Алимхўжаев шундай деди: «Олти кунлик йиғинга биз 26 нафар ўйинчини чақирдик. Ўйинчиларни саралаб олиш ёмон бўлгани йўқ. Апрель ойидаёқ биз Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида иштирок этамиз, шунинг учун ҳам иш маромини оширишимиз керак. Йиғин давомида биз «Спартак» ва «Пахтакор»нинг ўсмирлар жамоаларига қарши баҳс олиб бордик. Олдимизда имкон қадар тез терма жамоани шакллантириш вазифаси турибди. 12-13 кишидан иборат жамоа асоси танлаб олинди, бироқ селекция ишларини барибир давом эттиришимиз зарур».

ПЛЯЖ ФУТБОЛИ БЎЙИЧА ТЕРМА ЖАМОА
22-26 январь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида пляж футболи бўйича 2013 йилги жаҳон чемпионатига Осиё минтақаси саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятсиз иштирок этди ва 16 жамоа орасида 14-ўринни эгаллади.

Аҳаджон Юсупов, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи: «Қатардаги мусобақадаги биз муваффақиятсизликка учрадик. Жамоа жуда ҳам ёмон иштирок этди. Ўйлашимча, бунга биринчи галда иқлим шароитларига мослашиш билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб. Йигитлар маҳаллий иқлимга мослашиб кетишга шунчаки улгура олишмади. Фаластинга қарши биринчи ўйинда, ўйин давомида рақибга имкониятни бой бераётганимизга қарамай, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Бироқ қўшимча таймда рақиб самарали ҳужум ташкил этиб, 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Саудия Арабистонига қарши ўйинда ҳам худди шундай бўлди ва биз 6:8 ҳисобида имкониятни бой бердик. Учинчи ўйинга бориб шунчаки кучимиз қолмаган эди ва БАА терма жамоасига 1:7 ҳисобида мағлуб бўлдик. Эътиборли томони, ўша ўйинда жамоамиз ярим тайм давомида ҳисобда олдинда борди. Мусобақа гуруҳ босқичидаги иштирокимиз шу билан ниҳоясига етди. Бизга маҳорат ва ўйин амалиёти етишмагани яққол кўриниб қолди. Вазиятни йилнинг тўрт фаслида шуғулланиш мумкин бўлган пляж футболига ихтисослашган ёпиқ стадионни қуриш орқали ўзгартириш мумкин».

Шундан сўнг, терма жамоаларнинг 2013 йил февраль ойига мўлжалланган иш реажалари тасдиқланди.

ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-20): 12-26 февраль кунлари Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишади. Бу вақт оралиғида терма жамоа иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади – бири маҳаллий клублардан бирига қарши, иккинчиси эса Туркия ёшлар терма жамоасига қарши.

ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-19): 2013 йилнинг октябрь ойида U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Алексей Евстафеев шогирдларининг илк йиғини 2-8 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатидан 50 нафар футболчи жой олган. Уларнинг барчаси, икки қисмга бўлингани ҳолда, февралдаги йиғинларга жалб этилади. Футболчиларнинг биринчи гуруҳи 2-5 февраль кунлари кўрикдан ўтса, қолган ўйинчилар 5-8 февраль куни йиғинга қўшилади. Йиғин якуни бўйича Евстафеев 20-25 нафар футболчини саралаб олишни режалаштирмоқда.

ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-17): Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг февраль ойидаги йиғини БААда ўтказилади. 11-20 февраль кунлари давомида Дилшод Нуралиев шогирдлари Дубайда бўлишади. Йиғин давомида маҳаллий клублардан бирига қарши битта, БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-16, U-14): Темур Алимхўжаевнинг ҳар иккала жамоаси февраль йиғинларини Тошкентда ўтказади. Дастлаб, тажрибали мутахассис 11-16 февраль кунлари 14 ёшгача бўлган терма жамоа аъзоларининг йиғинларини ташкил этса, шундан сшнг 1998 йилда туғилган футболчилар билан шуғулланишни бошлайди. U-16 ўсмирлар терма жамоасининг йиғини 16-21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-16): Осиё чемпионатининг финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси февраль йиғинини 5-15 февраль кунлари ўтказади. Йиғин Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 00:25, 31.01.2013.
Ўқилди: 4353 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.