Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Сиёсатга қоришган Суперкубок

Баҳо:
+ | -

Футбол матбуотини ҳафтадан ҳафтага Туркия футболига дахлдор кутилмаган ва можароли хабарлар қопламоқда

 Ҳакамлик борасида кўтарилган можаролардан кейин навбат мамлакат суперкубоги учун ўйин атрофидаги воқеаларга келди.

Суперкубок ўйини нега қолдирилди?

Туркияга суперкубоги учун ўйин 29 декабрь куни Саудия Арабистонида ўтказилиши керак эди. Бироқ «Галатасарой» ва «Фенербахче» ўртасидаги учрашув старт ҳуштагига атиги 10 дақиқа қолган паллада бекор қилинди. Бунга футболчиларга Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк тасвири туширилган футболкаларни кийиш ва унинг шиори ёзилган баннерларни кўрсатиш тақиқлангани сабабдир. Таъкидланишича, Ар-Риёд ҳокимияти яна жамоалардан Туркия мадҳиясини қўймасликни сўраган. Ўйин ташкилотчилари эса клублар келишув шартларини бажармаганини маълум қилишди. «Аввало, қардош Туркия билан турли соҳалар, жумладан, спортда яқин алоқамиз борлигидан фахрланишимизни таъкидламоқчимиз. Ўйинни ўз вақтида ва халқаро қоидаларга мувофиқ ўтказишни хоҳлагандик. Қоидалар эса барчасини спортга дахли йўқ шиорларсиз ташкиллашни тақозо этади. Ҳаммаси Туркия футбол федерацияси билан муҳокама қилинган ва ўйин регламентида ҳам қайд этилганди. Туркияга ҳурмат дои­расида стадионда давлат мадҳияси янг­раши ва трибуналарда турк байроқлари кўтарилишига рухсат берилди. Шунга қарамай, икки жамоа ҳам келишилган қоидаларга амал қилмади, оқибатда ўйин бекор бўлди», — дея баёнот берди суперкубок ташкилотчиси Riyadh Season. Қайд этилишича, турк клублари мамлакат мустақиллигининг 100 йиллиги муносабати билан Саудия­да Мустафо Камол Отатурк сурати туширилган либосларда майдонга тушишни истаган. Ўйин бекор қилингач эса, «Галатасарой» ва «Фенербахче» делегацияси дарҳол Ар-Риёддан Истанбулга қайтди.

«Бешиктош»дан тезкор таклиф - Туркия суперкубоги ўйи­нини қабул қилишга тайёр клуб бор. «Бизнинг эшикларимиз очиқ! Республикамиз 100 йиллик тўйи шарафига ўтказиладиган суперкубок ўйинини қабул қилишга тайёрмиз. Отатурк мухлисларини Туркия байроқлари остида «Долмабахче» стадионида кутамиз», — дейилади «Бешиктош» баёнотида.

Эрдогандан муносабат

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган ҳам Туркия суперкубоги учун ўйин бекор қилинганига алоҳида изоҳ берди. «Турк спорти, айниқса, футболимиз жанжал эмас, ютуқлар билан кун тартибига чиқишини истардим. Спорт кундалик сиёсий рақобат «ўлжа»сига айланмаслиги керак. Бунинг спортимизга ҳеч қандай нафи йўқ. Ушбу воқеа фонида шоу ёки провокация нишонига тушмаслигимиз керак. Бунга асло йўл қўёлмаймиз», — дея Туркия раҳбари сўзларини келтирди Ajansspor.

Айтганча, «Ризе­спор»га қарши ўйин (Суперлига 15-тури)дан сўнг бош ҳакам Халил Умут Мелерга мушт туширган «Ан­қарагюжю» клуби собиқ президенти Фарук Кожа суд вақтигача ҳибсдан озод этилди. Fanatik наш­рида ёзилишича, қолган айбланувчилар ҳамон панжара ортидалар. Эслатма, Туркия футбол федерацияси Кожага нисбатан бир умрлик дисквалификация чорасини қўллаганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:23, 05.01.2024.
Ўқилди: 1319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.