Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Салоҳ учун яна бир уриниш: Африка кубоги 2024да жамоалар имкониятини баҳолаймиз

Баҳо:
+ | -

13 январь куни Кот-д'Ивуарда 34-маротаба Африка Миллатлар Кубоги старт олади. Дастлаб турнир 2022 йилнинг июл ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо об-ҳаво шароити туфайли CАН 2024 йилнинг бошига кўчирилди. Кубокга бешта шаҳардаги олтита стадион мезбонлик қилади: Корхого, Буаке, Сан Педро, Абиджан ва пойтахт Ямоуссоукро.

Турнирда кимлар ўйнайди? Асосий фаворит ким?

Мусобақада 24 та жамоа иштирок этади. 23 та жамоа саралаш босқичидан ўтди ва Кот-д'Ивуар автоматик тарзда турнирга мезбон сифатида кирди. 2023 йил 12 октабр куни Абиджан шаҳрида финал қисмининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Диде Дрогба, Жон Оби Микел, Садио Мане ва Ашраф Ҳакими иштирок этди.

Формат

Ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоалар кейинг босқичга чиқади. Шунингдек, энг кўп очко жамғарган учинчи ўринни эгаллаган тўртта жамоа 1/8 финал босқичга йўлланма олади. Кейинчалик классика: 1/8 финал, чорак финал, ярим финал ва финал. Шунингдек, Евродан фарқли ўлароқ, Африка Миллатлар Кубогида учинчи ўрин учун баҳс бор. Финал 11 феврал куни бўлиб ўтади.

Фаворитлар

Нигерия

Чемпионлик учун даъвогарлар рўйхатидаги классик жамоа. Нигерия уч марта Африка Миллатлар Кубогида ғолиб чиққан, охирги марта 2013 йилда. Нега 11 йилдан кейин яна кубокни олмасин? Қолаверса, нигерияликлар ажойиб жамоа тўплашди. Етакчилар – Виктор Осимхен (“Наполи”), Самуел Чуквуэзе (“Милан”), Алекс Аюби (“Фулхэм”), Адемола Лукман (“Аталанта”), Калвин Басси (“Фулхэм”) ва Виктор Бонифаси (“Байер”). Кучли композиция!

Кот-д'Ивуар

Турнир мезбони. Бу факт Ивуарликларнинг ижобий йўналишдаги имкониятларига жиддий таъсир қилади. 2015-йилда Кот-дъИвуар ғолиби бўлди. Энди терма жамоа олтин медалларни қўлга киритишга қодир ажойиб жамоани йиғди. Эван Н'Дика («Рома»), Эрик Байи («Наполи»), Иброҳим Сангаре («Ноттингем Форест»), Секо Фофана («Ан-Наср»), Франк Кессье («Ал-Аҳли»), Вилфрид Заҳа («Галатасарой»), Жереми Бога («Ницца»), Жонатан Бамба (“Сельта”), Максвелл Корнет (“Вест Хэм”), Николас Пепе (“Трабзонспор”) ва Себастян Аллер (“Боруссия Дортмунд”).

Миср

CАН тарихидаги энг титулли жамоа - мисрликларнинг 7 та ғалабаси бор. 2021 йилда эса Миср финалда Сенегалга пенальтилар сериясида ютқазди. Муҳаммад Салоҳ CАН 2024 да яна Фиравнларни олдинга бошлайди. Қанот футболчиси ажойиб формада: унинг “Ливерпуль” клуби АПЛда пешқадамлик қилмоқда, футболчининг ўзи эса 27 учрашувда 18 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Сенегал

Африка Миллатлар Кубогининг амалдаги ғолиби. Умуман, Сенегалда кетма-кет иккинчи марта CАН ютиш учун барча имконият бор. Асосий юлдузлар – Калиду Кулибали (“Ал-Ҳилол”), Садио Мане (“Ан-Наср”) ва Эдуард Менди (“Ал-Аҳли”) Саудия Арабистонига жўнаб кетишди, аммо футболчиларнинг савияси пасайгани йўқ. Қўшимчасига иқтидорли Николас Жексон ("Челси") ва Папе Матар Сарр ("Тоттенхэм"), шунингдек, Исмоила Сарр (“Марсель”), Крепин Диатта (“Монако”), Идрисса Гуйе (“Эвертон”), Чейкоу Куяте (“Ноттингем Форест”).

Камерун

Беш карра CАН ғолиби олтин учун Кот-дъИвуарга боради. Камерун сўнгги бор 2017-йилда кубокни қўлга киритган. 2021 йилги уй кубогида эса жамоа бронза медалини қўлга киритди. Камерунда 2022 йилги жаҳон чемпионатида мураббий Ригоберт Сонг ва дарвозабон Андре Онана ўртасида жанжал келиб чиқди, аммо ҳозир жамоада ҳаммаси тинч. 2022 йилги жаҳон чемпионатида камерунликлар Бразилияни мағлуб этишган. Демак, Камерун CАНда исталган натижани бера олади. Асосий юлдузлар: Андре Онана (“Манчестер Юнайтед”), Андре Замбо Ангисса (“Наполи”), Эрик Чоупо-Мотинг (“Бавария”), Карл Токо Экамби (“Абҳа”), Венсан Абубакар (“Бешиктош”).

Марокаш

Кўпчилик Марокашни CАН 2024нинг асосий фаворити деб аташади. Марокашликлар 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳақиқий сенсация яратишди ва тўртинчи ўринни эгаллашди. Тарихда турнирнинг ярим финалига чиққан илк Африка жамоасига айланишди. Мураббий Валид Реграгуи жамоада қолди ва "шерлар" рақибларига муаммо туғдиришига шубҳа йўқ.

 

Таъкидлаш жоизки, Марокаш 21 асрда фақат бир марта (2004 йилда) кумуш медални қўлга киритган. Ҳозир эса жамоанинг кучи нафақат натижани такрорлаш, балки натижани яхшилаш имконини беради. Ясин Боно (“Ал-Ҳилол”), Ашраф Ҳакимий (“ПСЖ”), Наиф Агер (“Вест Хэм”), Нуссаир Мазрауи (“Бавария”), Софян Амбарат (“Манчестер Юнайтед”), Амин Адли (“Бйаер”), Софиан Буфал (“Ал-Райян”), Ҳаким Зиеш (“Галатасарой”) ва Юссеф Эн-Нессери (“Севилья”). Африка стандартлари бўйича ажойиб даражада кучли таркиб. Улар олтинни олиб кетишадими?

Киритилди: 14:02, 06.01.2024.
Ўқилди: 2184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.