Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Бугун “Бунёдкор” – “Спартак” (Москва) учрашуви

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” Бирлашган Араб Амирликларида янги мавсумга тайёргарлик кўришда давом этмоқда.

Бугун “қалдирғочлар” назорат учрашувида майдонга тушишади. Миржалол Қосимов шогирдларига қарши спарринг рақиб сифатида Москванинг “Спартак” клуби футболчилари саф тортишади. Учрашув “Шайҳ Зайид” стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.

Валерий Карпин бошқарувидаги спартакчилар янги мавсумга Абу-Дабида тайёргарлик кўришмоқда. Яқиндагина Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲ кубоги чемпионлари Дмитрий Қаюмов, Владимир Обухов ва Илья Кутепов бугунги клуб ихтиёрига қайтиб келишди. Шунингдек, “Спартак” машғулотларига Германияда даволаниб қайтган Сергей Паршивлюк ҳам қўшилди. Ўткир ҳужумчи Веллитон “Ростов” ёки Харьковнинг “Металлист” клубига кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай у ҳамон клуб билан бирга бўлиб турибди. Бошқа бир ҳужумчи Эменике ўз терма жамоаси билан Африка миллатлар кубогида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор”нинг етакчи аъзолари айни пайтда миллий терма жамоа ихтиёрида бўлиб туришибди. Улар 1 февраль куни Озарбойжон миллий терма жамоасига қарши баҳсга тайёргарлик кўришмоқда.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:40, 31.01.2013.
Ўқилди: 3965 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик