Англиянинг "Челси" клуби ҳимоячиси Тьяго Силва Москванинг "Динамо" клубидаги футболчи сил касаллигига чалинган даври ҳақида гапирди.
"Агар руҳий заиф бўлганимда, ҳозир эришган нарсамга эришмаган бўлардим. Мен ҳаётимдаги энг қийин курашларнинг бирида кучли бўлишим керак эди.
Мен Бразилияни жуда ёшлигимда тарк этдим. Москванинг "Динамо"сига ўтиш имкониятига эга бўлдим. У ерда кўкрак оғриғи билан кўп машқ қилдим. Мен нима бўлаётганини тушунмадим. Ўшанда ўлиб қолишимга сал қолганди.
Шифокор рентген тахлилини ёруғликка кўтарди. Ва у ерда мен ўпкамда катта тешикни кўрдим. Агар ташхис бироз кечикса, мени даъволаб бўлмасди.
Мен касалхонада олти ой ўтирдим. Мен ёлғиз эдим. Бу даҳшатли эди. Мен Бразилиядаги оиламдан жуда узоқда эдим.
Сил касаллигидан омон қолган... Бу излар ҳеч қачон битмайди. Одамлар мени жуда кўп совринлар ютганимни айтишади, лекин ҳаётдаги энг катта ютуғим сил касаллигини енгишим билан фахрланаман" - деди Силва Netflix билан суҳбатда.
Бразилиялик 2005 йилнинг ёзида "Порту"дан трансфер қилинган Москва жамоасига келиб қўшилган. 2006 йил қишда "Флуминенсе"га ижарага берилди, 2007 йил қишда эса доимий равишда Бразилия клубига ўтди. Аммо Силва ҳеч қачон "Динамо"да ўйнамаган.