"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли нигериялик ҳужумчи Самуэль Чуквуэзедан кўпроқ нарсани кутишини айтди.
"Менимча, у клубга жалб қилинган барча футболчилар ичида энг қийин вақтларини ўтказган. Беқарорлик унинг терма жамоада ўйнаган вақтида олган жароҳатлари билан боғлиқ. Албатта, ундан кўпроқ нарсани кутаман", - дея Пиоли сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.
Нигериялик футболчининг аввалги клуби Испаниянинг “Вильярреал”и эди.