Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Англия кубоги. Яраланган "Арсенал" қутурган "Ливерпул"ни қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бугун ўз уйида АПЛ етакчилари бўлган "Ливерпул"ни қабул қилади. Микель Артета шогирдлари 2023 йилнинг сўнгги кунларида юз берган воқеаларни ушбу учрашувда ювишга ҳаракат қилиши кутилмоқда. Негаки, тўпчилар сўнгги иккита турда Лондондаги қўшнилари бўлмиш "Фулхэм" ва "Вест Хэм"дан мағлубиятга учради.
Аммо бу сафарги тўқнашув АПЛда эмас, балки Англия кубогида кечади. Бу турнир эса "Арсенал"ники. Тарихда ҳеч бир клуб Англия кубогини "Арсенал"дан кўпроқ боши узра баланд кўтармаган. Ушбу мусобақада охирги марта "Ливерпуль" ва "Арсенал" тўқнашуви бундан ўн йил илгари, 2014 йилда юз берганди. Ўша йили, якунда "Арсенал" чемпионликни қўлга киритган. Хўш, бу сафар ҳам шундай бўладими? Буни мавсум охирида билиб оламиз. Эътиборимизни эса учинчи босқичдаги марказий учрашув бўлмиш "Арсенал" ва "Ливерпуль" баҳсига қаратамиз.

Ушбу жуфтликнинг тўқнашганига ҳали кўп вақт бўлмади. 23 декабрда Артета ва Клопп шогирдлари "Энфилд"да 1-1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан эди. Бу сафар "Арсенал"га ғалаба зарур бўлиб турибди. Аммо "Ливерпуль" ҳам бўш келмайди. Бу жамоа АПЛ кучли юришни амалга оширмоқда. Мерсисайдликлар сафида Муҳаммад Салоҳ бўлмайди. У Миср терма жамоаси сафига Африка Миллатлар кубоги мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетган. Шунга қарамай, бу муаммога ечим топиш Клопп учун катта муаммо бўлмаслиги айтилган.

Жамоалар спорт формаси ҳақида

"Арсенал" сўнгги 5 та ўйинда 15 очко олиши мумкин эди. Аммо лондонликлар фақат 4 очко билан чекланишга мажбур бўлди. Кўпчилик бу жамоадан АПЛ ғолиблигини кутаётган эди. Бироқ, бу тобора қийинлашиб бормоқда. "Ливерпул"да эса мутлақо тескариси. Сўнгги 15 та баҳсда бу жамоа бирорта мағлубият қайд этмади. Клопп буни бугунги ўйинда 16 тага етказиб қўйиши мумкин. Аммо бир нарсани унутмаслик керак: "Ливерпуль" кучли олтиликка қарши ҳали бирорта ғалаба қайд эта олгани йўқ. Шунга қарамай, жамоалар фақатгина ғалаба учун ҳаракат қилишлари аниқ.

Жароҳат олганлар ҳақида

"Арсенал" эндигина жароҳатдан қайтган Такехиро Томиясуни йўқотди. Ҳимоячи Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Япония сафига жўнаб кетди. Шунингдек, Африка кубоги сабабли ярим ҳимоячи Муҳаммад Элнени ҳам тўпчиларга ёрдам бера олмайди. Қолаверса, жароҳат туфайли Зинченко, Парти, Виейра ва Тимберлар қайдномага киритилмаслиги кутилмоқда.
"Ливерпул"да ҳам рақибларига ўхшаш ҳодиса кузатилмоқда. Хусусан, Салоҳ Элнени каби Миср терма жамоасига кетган бўлса, Эндо Томиясу билан Япония шарафини ҳимоя қилиш учун шайланган. Бошқа таркиб футболчилари ичида Тиаго, Байчетич, Робертсон, Матип, Цимикас ва Собослаилар Лондонга саёҳатни ўтказиб юбориши мумкин.

Бош мураббийлар нима дейди?

Клопп Артета 2019 йилдан бери "Арсенал"да қилган ишларини юқори баҳолашини айтади. У шундай дейди: "Микель ўзи истаган жамоани қурди. Ҳозир уларга бас келиш жуда қийин. Жамоада кучли, тезкор, техникали ва тартибли футболчилар бисёр. Бугунги "Арсенал" йилдан йилга яхшиланиб бормоқда".
Артетага кўра, "Ливерпул"нинг даражаси доимгидан ошган: "Мен умримда бундай ўйин кўрмаган эдим. "Ливерпуль" Англияда доимо энг яхшилар қаторида бўлган. Ўз уйимизда бўлишимизга қарамай, бизга осон бўлмайди. Рақибга мослашиб, ғалабага интиламиз. Бу бизнинг муҳим мақсадимиз. Англия кубогини яхши кўрамиз. Менимча, яна бир титул бизга зарар қилмайди".

Эслатиб ўтамиз, Англия кубогининг 3 босқичидан ўрин олган "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс бугун, Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:01, 07.01.2024.
Ўқилди: 3143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.