"ПСЖ" ҳимоячиси Норди Мукиэле фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.
L’Equipe нашри хабарига кўра, "Бавария" 26 ёшли Мукиэленинг эҳтимолий трансфери бўйича Франция гранди билан музокараларни бошлаб юборган.
Қайд этилишича, Мюнхен клуби футболчини 28,9 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, "ПСЖ" ҳали ҳимоячини қўйиб юбориш ёки қўйиб юбормаслик борасида бир қарорга келмаган.
Жорий мавсумда Мукиэле барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда тўққизта ўйинда қатнашди ва битта сариқ карточка олди.
Франциялик футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Трансфермаркт портали Мукиэленинг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.