Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Ҳокими кубогида бугун ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Қарши ва Ғузор шаҳарларида Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақалари давом этмоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа низомига кўра, ғолиб жамоалар финалда ўзаро куч синашишса, мағлуб жамоалар 3 ва 4-ўринлар учун майдонга тушишади.

Вилоят ҳокими кубоги мусобақаларининг ярим финалига чиққан жамоаларни яна бир бор ўқувчиларимизга эслатиб ўтмоқчимиз. Ғузорда бўлиб ўтган "В" гуруҳи иштирокчиларидан "Нуристон” ва "Шўртан" ёшлари, Қарши шаҳрида бўлиб ўтган "А" гуруҳидан ярим финалга "Насаф" (ёшлар) ва "Машъал" (ёшлар) жамоалари йўлланмага эга бўлишган.

Бугун яъни 1 февраль куни Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол академияси сунъий майдонида "Насаф" (ёшлар) - "Нуристон" жамоалари майдонга тушадилар, учрашув соат 11:00 да бошланади.

Бугун яна Ғузор шаҳрида ҳам ярим финал учрашуви бўлиб ўтади, у ерда "Шўртан" (ёшлар) - "Машъал" (ёшлар) жамоалари финал йўлланмаси учун ўзаро куч синашишади, учрашув бошланиш вақти 12:00 да.

1 февраль. Вилоят ҳокими кубоги. Ярим финал. Қарши шаҳри, бошланиш вақти: 11:00
"Насаф" (ёшлар) - "Нуристон"
Ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Жалол Хамидов, Жамшид Исмоилов
Учрашув назоратчиси: Эркин Қаюмов

1 февраль. Вилоят ҳокими кубоги. Ярим финал. Ғузор шаҳри, бошланиш вақти: 12:00
“Шўртан” (ёшлар) – “Машъал” (ёшлар)
Ҳакамлар: Комил Расулов, Артём Калинин, Зафар Мамадалиев
Учрашув назоратчиси: Константин Смирнов

2 февраль. ФИНАЛ. Қарши шаҳри

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:51, 01.02.2013.
Ўқилди: 8393 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик