Мюнхеннинг «Бавария» клуби «ПСЖ»нинг 26 ёшли ҳимоячиси Норди Мукиэлени сотиб олиш опцияси билан ижарага олмоқчи.
Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғида (собиқ Твиттер) хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг ўзи Мюнхенга ўтишга тайёр. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парижликлар Йозуа Киммих эвазига "Бавария"га ўзининг ўнг қанот ҳимоячиси Норди Мукиэлени, шунингдек, катта миқдорда пул таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
Жорий мавсумда 26 ёшли Мукиэле барча мусобақаларда 10 та учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.