Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«ПСЖ» яна ўз дарвоза дахлсизлигини сақлай олди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатида 23-тур ўйинлари бошланди. "Тулуза" меҳмони бўлган ПСЖ навбатдаги йирик ғалабага эришди. Пасторе 4-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, кейин Златан Иброҳимович жамоага янги йилда қўшилган Лукас Моуранинг узатмасини голга айлантирди ва мавсумдаги йигирманчи голини киритди.

40-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси М′Бенгенинг иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилиши эса, амалда ўйин натижаси ҳақида бошқа савол қолдирмади. Иккинчи таймда майдонга тушган икки нафар ҳимоячи биттадан гол уриб ҳисобни йирик кўринишга олиб келдилар. 

Эътиборга моликки, ПСЖ сўнгги 8 учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда. Бу серия давомида парижликлар 7 ғалабага эришдилар, тўплар нисбати 18-0! Анчелотти шогирдлари очколари сонини 49 тага етказиб, "Лион"ни ортқа қолдирдилар. 46 очкога эга бўлган "Лион" якшанба куни "Аяччо" меҳмони бўлади. 

ТУЛУЗА - ПСЖ 0:4 (0:2)
Голлар
: Пасторе (4), Иброҳимович (36), М. Сако (70), ван дер Виль (73)
Тулуза: Аҳамада, М′Бенге, Яго, С. Орье, Абденнур, Сирьейс (Нинков, 46), Бен Йеддер (Эрмаш, 75), Капуэ, Табану, Дидо, Янник (Акпа-Акпро, 46).
ПСЖ: Сиригу, Жайе (ван дер Виль, 66), М. Сако (Конт, 76), Арман, Максвелл, Верратти, Матюиди, Пасторе, Лукас Моура, Лавесси (Менез, 71), Иброҳимович.
Огоҳлантириш: М′Бенге (27).
Четлатиш:
М′Бенге (40).

Манба: www.stadion.uz.

Дарвоқе, кеча ПСЖ таркибига келиб қўшилган Девид Бекхэм бу сафар учрашув қайдномасига киритилмади.

Киритилди: 02:48, 02.02.2013.
Ўқилди: 4775 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.