Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер Испания Суперкубоги ярим финал учрашувида “Атлетико” ҳужумчиси Альваро Моратани ғазаблантирди. 30 ёшли немис рақибини кўкрак учидан ушлаб, испанияликнинг ғазабини келтирди – ва у рақибини туртиб юборди.
Бироқ учрашувнинг бош ҳаками Хавьер Альберола Рохас бу эпизодга эътибор бермай, футболчиларни жазоламади.
Мадриднинг “Реал” клуби Испания Суперкубоги финалига чиқди, у ерда “Барселона” – “Осасуна” учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.