Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Траорега "Наполи" даъвогар

Баҳо:
+ | -

"Наполи" "Борнмут" ярим ҳимоячиси Ҳамид Траорени қўлга киритиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манбага кўра, парфенопияликлар ивуарлик билан тезроқ шартнома имзоламоқчи. "Наполи" бош мураббийи Валтер Маццарри футболчининг тактик мослашувчанлигини ва италян футболини билишини юқори баҳолайди (футболчи аввалроқ "Сассуоло"да ўйнаган). Қайд этилишича, 23 ёшли ярим ҳимоячига "Милан" ва "Рома" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Траоре бир йилдан бери "Борнмут"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда "гилослар" сафида бор йўғи олтита ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 18 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 19:15, 11.01.2024.
Ўқилди: 1124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.