Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Самарджич учун курашга яна бир итальян клуби қўшилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клуби "Наполи" қизиқиш билдираётган "Удинезе" ярим ҳимоячиси Лазар Самарджич учун курашга қўшилиши мумкин.

Футболчининг ўзи қишда “Удинезе”ни тарк этмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Маттео Моретто Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғида.

Манбага кўра, сербиялик ярим ҳимоячи "Ювентус"нинг баъзи футболчилари билан гаплашган ва Турин клубига ўтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Удинезе" ва "Наполи" Самарджич трансфери бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсумда Лазар Италия A сериясида “Удинезе” сафида 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 19:24, 11.01.2024.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик