Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Дайер "Бавария" тарихидаги тўртинчи англиялик футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 11 январь куни "Бавария" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Эрик Дайер билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 29 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Шу тариқа, Дайер "Бавария" тарихида Мюнхен клубида ўйнаган тўртинчи англиялик футболчи бўлди. Ундан олдин "Бавария"да ҳимоячи Умар Ричардс, ҳужумчи Гарри Кейн ва ярим ҳимоячи Оуэн Харгривзлар ўйнаган эди.

Дайер 2014 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнаб келмоқда. Деярли 10 йил давомида ҳимоячи клуб сафида 364 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Англиялик футболчи жамоа билан ҳеч қандай соврин ютмаган.

Жорий мавсумда Дайер 4 та ўйин ўтказди (198 дақиқа).

16 турдан сўнг "Бавария" 38 очко билан Бундеслигада 2-ўринни эгаллаб турибди. “Байер” чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 09:05, 12.01.2024.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.