Африка миллатлар кубогида чорак финал учрашувлари бошланди. Дастлабки чорак финалда Гана ҳамда Кабо-Верде терма жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувда Гана терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки голга Вакосо муаллифлик қилди.
Ўйиннинг 90 дақиқасигача Гана терма жамоаси 1:0 ҳисобида олдинда борди. Учрашув якунланиши арафасида Кабо-Верде терма жамоасида жарима тўпи тепиш имконияти бўлди. Ё ҳаммаси ё ҳеч нарса шиорига риоя қилган дарвозабон Возинья ман рақиб жарима майдончасига етиб келди. Натижада Ганаликлар қарши ҳужумда яна бир бора гол киритишди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритишди.
Гана – Кабо-Верде 2:0 (0:0)
Голлар: Вакасо (54, пенальти, 90).
Гана: Дауда, Аффул, Бой, Ворса, Пейнтсил, Адома (Вакасо, 47), Агеманг-Баду, Рабиу (Д. Боатенг, 84), Асамоа, Атсу (Асанте, 78), Гьян.
Кабо-Верде: Возинья, Нивалду, Нанду, Ф. Варела, Карлитуш, Т. Варела (Джанини, 67), Бабанку, Соареш, Мендеш (Платини, 51), Тавареш (Рамбе, 80), Элдон.