"Ливерпуль" фахрийси ва ҳозирда футбол мутахассиси Жейми Каррагернинг айтишича, ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар сафига қўшилмаслиги мумкин эди.
“Клопп аввалига Салоҳни эмас, Жулиан Брандтни сотиб олмоқчи эди. Охир-оқибат, ҳозир Муҳаммад нималарга эришганини қаранг. Аммо ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди”, - деди Каррагер.
Салоҳ "қизиллар" сафида 2017 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Мисрлик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.